Янгиликлар /

Сульшер: Инқироз фойда келтириши мумкин

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер коронавирус пандемияси тугаганидан сўнг трансферлар бозорида бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

«Футбол нормал ҳолатга қайтади ва бунга тайёр бўлиш жуда муҳим. Биз ҳар жабҳада энг яхшиси бўлишни истаймиз ва, албатта, ҳозир ўйинчиларни кўпроқ муҳокама қилиш, янги трансфер режаларини тузиш имкониятига эгамиз.

Мураббийлар штаби ва мен етарлича ўйинларни томоша қилдик, хулосалар чиқардик ва муҳокама қилдик.

Трансфер бозори қандай муносабатни талаб этади? Айрим жамоалар молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, ўйинчиларини сотишга мажбур бўлишади. Эҳтимол, бундан фойда кўришимиз мумкин. 

«Юнайтед»нинг молиявий аҳволи яхши, биз бу борада энг катта клубларданмиз. Ишонаманки, ҳаммаси нормал ҳолатга қайтгач, ўзимиз истаган трансферларни амалга ошира оламиз», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.