Янгиликлар /

Погба: Ёнимда Байи бўлишини истардим

Мақола нашр қилинди

Поль Погба карантин ҳолатига қарамай, деярли барча жамоадошлари билан алоқада бўлиб турганлиги ҳақида гапирди.

«Барча жамоадошларимиз билан мессенжерлар орқали гаплашиб турибмиз. Эрик Байи, Перейра, Линделёф, Хуан Мата, Лингрард билан суҳбатлашдим. Клуб аъзолари доимий алоқада. 

Алоҳида карантинга олинсам, ёнимда Эрик Байи бўлишини истардим. Чунки у жамоадаги энг ҳазилкаш футболчи. У билан кунни кулги билан ўтказишим мумкин бўлади», — дейди Поль Погба клуб расмий сайтига.

Олдинроқ Погба трансфери учун «Реал» клуби «МЮ»га 70 миллион фунт стерлинг таклиф этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.