Янгиликлар /

«Юнайтед» Поль Погбани сотиб юборишга мажбур!?

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» Поль Погбани сотиб юборишга мажбур бўлмоқда, деб ёзади Marca.

Нашрнинг хабар топишича, франциялик хавбек бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер ва клуб раҳбариятига жамоадан кетмоқчилигини айтган.

Аввалига трансферга қаршилик қилиб, юқори нарх белгилаган «Юнайтед» эндиликда Погбадан унга ўринбосар топиш учун вақт беришни ва клубнинг Австралиядаги йиғинида қатнашишини сўраган.

«МЮ»дагилар Поль ўрнига «Лацио» яримҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич номзодини кўриб чиқишяпти. Рим клуби 24 ёшли сербиялик учун 120 млн евро талаб қилаётгани ҳақида хабарлар бор. Бу нарх эса манкунианликларга тўғри келмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Погбага асосий даъвогарлардан бири «Реал» харидни пайсалга солишни истамаётгани ва уни тез орада сотиб олишни режа қилгани ҳақида хабар берилган эди.

303
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.