Янгиликлар /

Андер Эррера жамоадан кетиши аниқ

Мақола нашр қилинди

2014 йилдан буён «МЮ»да ўйнаб келаётган Андер Эррера мавсум якунида жамоадан кетиши аниқ бўлди. Бу ҳақда клуб расман эълон қилди. 29 ёшли Эррера 2014 йилда Бильбаонинг «Атлетик» клубидан 36 миллион фунт эвазига «МЮ»га ўтганди. Бу вақт давомида 4 та соврин ютган Эррера «МЮ» 3 та совринни қўлга киритган 2016/17 йилги мавсумда жамоасининг энг яхши футболчиси деб топилган.

«Бу ерда ўйнай бошлаган вақтимдаёқ юрагимда қизил ранг порлаганини сезганман. Қизил либосни кийганимда бу жамоанинг футболчилари майдонда борини беришини англадим. Мухлислар менинг исмимни айтишганда такрорланмас туйғуни танамда ҳис қилдим.

Мухлислар мени бу ажойиб тарихнинг бир қисми сифатида қабул қилишганидан бошим осмонга етди. Бу жамоа сафида майдонга тушган ҳар бир ўйинимда, майдон четида турган ўйинларимда ҳам «Манчестер Юнайтед» номи кўп нарсани англатишини ҳис қилдим. Ажойиб 5 йил учун раҳмат»,- деди Эррера клуб билан хайрлашув нутқида.

437
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.