Янгиликлар /

«МЮ» 120 млн еврога дарвозабон олмоқчи

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ёзда «Атлетико»дан дарвозабон Ян Облакни 120 млн еврога сотиб олмоқчи, деб хабар тарқатди ESPN.

Хабарда айтилишича, «қизил иблислар» раҳбарияти охирги ўйинларда тез-тез хатога йўл қўяётган Давид де Хеага нисбатан ишончни йўқотган ва Облак учун таклиф миқдорини 20 млн еврога ошириб, 120 миллионга етказган. Бу билан манкунианликлар мадридликларга Облак учун жиддий даъвогар эканликларини маълум қилишган.

Агар трансфер ушбу суммада амалга ошса, у ҳолда 26 ёшли словениялик посбон футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабонга айланади. Ҳозирда ушбу мақом «Челси» кипери Кепа Арризабалагага тегишли, у ўтган йили ёзда «Атлетик»дан 80 млн еврога сотиб олинганди.

Ян «матрасчилар» билан апрель ойи ўртасида янги шартнома имзолаб, ҳамкорлик муддатини 2023 йил ёзигача узайтирган эди. Де Хеа эса «МЮ» билан янги битим тузиш масаласида келиша олмаяпти.

Маълумот учун, бу мавсум Де Хеа 45та ўйинда 60та гол ўтказди, Облак эса 44 учрашувда 34 марта дарвозасидан тўп олиб чиқди.

510
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.