Оле-Гуннар Сульшер жамоа дарвозабони Давид де Хеа ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
«Давид – зўр дарвозабон. У руҳан бардошли ўйинчи. Охирги бир неча ҳафта мобайнида газеталарда у ҳақида кўп ёзишди, шундай бўлиши ҳам табиий.
Давид менинг олдимда, клубимиз мухлислари қаршисида ўзини кўрсатишга қатъий жазм этган. Биз уни қўллаб-қувватлаймиз.
Де Хеа – жаҳондаги энг яхши дарвозабонлардан бири, мен учун эса – энг яхшиси», – деган Сульшернинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports
Маълумот учун, 28 ёшли посбоннинг манкунианликлар билан амалдаги битими кейинги мавсум охиригача мўлжалланган. Аввалроқ «ПСЖ» унинг учун ёзда 60 млн евро тўламоқчи экани, Давидга эса йилига 24 млн евро маош беришга тайёрлиги хабар қилинганди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.