Янгиликлар /

«Юнайтед» Погбани сотиб юборади!?

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасининг кейинги мавсуми учун йўлланма ола олмаган тақдирда футболчиларнинг маошларини камайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. The Sun`нинг хабар беришича, бу ерда гап маошларнинг 25 фоизга қисқариши ҳақида кетмоқда.

Манбага кўра, клуб ЕЧЛга чиқа олмаган тақдирда яримҳимоячи Поль Погба «Реал»га трансфер қилинади. 25 ёшли француз Мадрид клубининг «Челси» вингери Эден Азардан кейинги иккинчи энг асосий трансфер мақсади экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда 32-турдан кейин пешқадам олтилик қолган жамоалардан етарлича узоқлашиб кетган. Ана шу олтилик сўнггида ҳозир «Юнайтед» турибди. Жамоа энг нуфузли еврокубокка йўлланма берадиган 4-ўриндаги «Тоттенҳэм»дан 3 очкога ортда қоляпти.

Манкунианликлар бугун ЕЧЛ чорак финали доирасида «Барселона»га қарши дастлабки ўйинни ўз майдонларида ўтказадилар. Баҳс Тошкент вақти билан пайшанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

365
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.