Янгиликлар /

Сульшер беш нафар футболчи сотиб олмоқчи

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер жамоага беш нафар янги футболчи сотиб олмоқчи.

Норвегиялик мутахассис ўнг ва марказий ҳимоя чизиқларини кучайтириш истагида, шу билан бирга универсал ҳужумчии таркибга таклиф этмоқчи.

Агар ёзда шартномаси тугаётган Хуан Мата ва Андер Эррера «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этса, Сульшер марказга ҳам янги футболчиларни таклиф этмоқчи.

«Юнайтед» таклиф этмоқчи бўлган футболчилар рўйхатида «Боруссия» ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ва «Кристал Пэлас» клуби ҳимоячи Аарон Уан-Биссака бор. Бундан ташқари клуб академиядан бир неча ёш футболчиларни таклиф қилмоқчи.

Сульшер «МЮ»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон каби жамоани британиялик ўйинчилар атрофида қуришни режа қилмоқда.

462
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.