Янгиликлар /

«МЮ» сафини бир неча футболчи тарк этади

Мақола нашр қилинди

Мавсум якунида «Манчестер Юнайтед» сафини бир неча футболчи тарк этади ва клуб уларнинг ўрнини тўлдириш устида иш олиб бормоқда.

Independent хабарида қайд этилишича, клубни ҳимоячилар Маттео Дармиан ва Маркос Рохо тарк этиши кутилмоқда. Шунингдек, ёзда яримҳимоячилар Андера Эррера, Хуан Мата ва Антонио Валенсиянинг шартномалари муддати тугайди, улар билан янги шартномалар тузилиши эҳтимоли жуда кам. Мата ва Эррера билан музокаралар футболчиларнинг молиявий талаблари туфайли илгариламаяпти.

«МЮ» Дортмунднинг «Боруссия»сидан англиялик яримҳимоячи Жейдон Санчони трансфер қилишга жиддий киришган. Клуб испаниялик дарвозабон Давид де Хеага ҳам янги шартнома таклиф қилмоқда.

Хабарларда манчестерликлар сафига «Реал»дан Варан, «Наполи»дан Кулибали ва «Кристал Пэлас»дан Аарон Ван-Биссака келиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Шунингдек, клуб «Челси»дан Каллум Ҳадсон-Одои ҳамда «Вест Ҳэм»дан Деклан Райсни олиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида Оле-Гуннар Сульшер «қизил иблислар»нинг бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. 2019 йилнинг мартида эса норвегиялик мутахассис доимий асосда бош мураббий этиб тайинланиб, у билан 3 йиллик шартнома тузилди.

АПЛнинг 32 туридан кейин «Юнайтед» 61 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида олтинчи ўринда жойлашган. Чемпионлар лигасида клуб «Барселона»га қарши ўйинлар ўтказади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.