Янгиликлар /

Фабрегас: Бу тасодифан бўлганди

Мақола нашр қилинди

Ҳозирда «Монако»да тўп сураётган Сеск Фабрегас 2004 йилнинг 24 октябрида «Олд Траффорд»да юзага келган жанжални ёдга олди. Фабрегас ўшанда «Арсенал»да ўйнарди.

АПЛ доирасида «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» ўртасидаги ўйинлардан бирида иккала жамоа футболчилари жанжаллашиб қолишади. Шунда "қизиллар«нинг ўша пайтдаги мураббийси Сер Алекс Фергюсоннинг юзига пицца улоқтирилган.

»Мен бу ўйинда ўйнамагандим. Кийим алмаштириш хонасига кетаётганимизда эса йўлакда жанжал юзага келди. Шунда мен кийим алмаштириш хонасида пицца бўлагини кўрдим ва уни олиб футболчилар томонга улоқтирдим. Кейин мен ортимга ўгирилиб, Рио Фердинанд, Тьерри Анри, Сол Кэмпбелл ва бошқа футболчилар жанжаллашаётганини кўрдим. Мен ёш эдим, нима қилаётганимни билмасдим. Пиццани кимга улоқтирганимни ҳам англамагандим. 

Кейин қараб, мен улоқтирган пицца Алекс Фергюсоннинг юзига текканини кўрдим. Сўнг бу ишим учун узр сўрадим, бу тасодифан бўлганди. Аслида, пицца отиш ниятим ҳам йўқ эди", — деди Фабрегас.

309
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.