Оле-Гуннар Сульшер яримҳимоячи Поль Погба «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Поль «МЮ»да бахтли. У яхши ўйинлар кўрсатяпти. Халқаро танаффус вақтида «Реал» ҳақидаги миш-мишларни мен ҳам эшитдим.
Муаммолардан бири шундаки, футболчилар ва матбуот ўртасида тўсиқ қўйилмаган. У умумий саволга ҳар қандай футболчи «Реал»да ўйнашни истаган бўларди, деб жавоб берган. У ўзини назарда тутмаган. У шу ерда эканидан мамнун», – деди Сульшер Sky Sports билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик футболчининг агенти Мино Райола уни «Реал»га ўтказиш операциясини бошлагани хабар қилинган, шундан сўнг «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам мазкур масалада ўз фикрини айтганди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.