Янгиликлар /

Райола операцияни бошлади

Мақола нашр қилинди

Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижозини «Реал»га трансфер қилишга уринмоқда.

Marca тарқатган хабарга кўра, Райола 26 ёшли хавбекнинг хизматларини «қироллик клуби»га таклиф қилган. Томонлар камида икки маротаба телефон орқали мулоқотда бўлиб, трансферни амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашишган. Бу суҳбатларда агент Погбанинг Мадридга кўчиб ўтишга тайёрлигини маълум қилган.

Аввалроқ The Sun «қаймоқранглилар» франциялик футболчи учун 125 млн фунт қийматидаги таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабар тарқатганди.

Погбанинг «қизил иблислар» билан битими 2021 йил 30 июнгача мўлжалланган. У ушбу клубда 2016 йилдан буён ўйнаб келади, жамоа таркибида бир марта Европа Лигасида ғолиб чиқди.

Поль бу мавсум «МЮ»нинг 37та ўйинида қатнашиб, 14+10 маҳсулдорлик кўрсаткичига эришган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.