Янгиликлар /

Сульшер 8,7 млн евро маош олади

Мақола нашр қилинди

The Sun`нинг ёзишича, янги битимга асосан норвегиялик мутахассисга бир мавсумга 8,7 млн евро маош тўланади. Бу билан у АПЛда энг кўп маош олувчи мураббийлар сирасида учинчи ўриндан жой олган.

Биринчи поғонада «Манчестер Сити»дан 17,5 млн евро маош оладиган Хосеп Гвардиола жой олган. Кейинги ўрин «Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттинога тегишли – унга йилига 10 млн евро иш ҳақи тўланади.

Қайд этилишича, Сульшер маоши миқдори бўйича Юрген Клопп («Ливерпуль», 8,2 млн евро), Унаи Эмери («Арсенал», 7 млн) ва Маурицио Сарри («Челси»,  6 млн) каби АПЛдаги ҳамкасбларини ортда қолдирган.

Қўшимча қилинишича, «қизил иблислар»нинг Сульшердан олдинги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг иш ҳақи йилига 17,5 млн евро бўлган.

46 ёшли Оле-Гуннар манкунианликларни Моуриньонинг истеъфосидан кейин, 2018 йил декабрь ойида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида жамоа ҳозиргача 19та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг 14тасида ғалаба қозониб, 2та дуранг ва 3та мағлубият қайд этишди.

Учта мағлубиятнинг иккитаси охирги иккита учрашувга тўғри келади. Клуб дастлаб АПЛда асосий рақобатчиларидан бири «Арсенал»га енгилди (0:2), сўнг «Вулверҳэмптон»га ютқазиб (1:2), Англия кубогидаги юришини чорак финалда тўхтатди. Премьер-лигада «МЮ» 30-турдан кейин 5-ўринда бормоқда. Жамоани ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-поғонадаги «Арсенал»дан 2 очко, 3-ўриндаги «Тоттенҳэм»дан 3 очко ажратиб турибди.

Манкунианликлар 30 март, шанба куни «Уотфорд»ни қабул қилади. Сульшер жамоасини апрелда ЕЧЛ 1/4 финали доирасида «Барселона» билан тўқнашувлар, ички чемпионатда эса «Манчестер Сити» ва «Челси»га қарши баҳслар кутмоқда.

167
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.