Янгиликлар /

АПЛ трансляция ҳуқуқини 4 млрд фунтга сотди

Мақола нашр қилинди

Англия Премьер-лигаси вакиллари футбол ўйинларини бошқа давлатларда кўрсатиш ҳуқуқини сотганликларини маълум қилишди. 

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, ўйинларни ҳорижда намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олган корхонанинг улуши 25 фоизга ошган. Бу қиймат 4 миллиард фунт стерлингни ташкил қилади. 

Маълум бўлишича, «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Челси» ва «Арсенал» жамоалари телетрансляциядан тушадиган пулларнинг механизмини қайта кўриб чиқишган. Энди улар мусобақа жадвалидаги ўринларига қараб белгилаб боришади. Авваллари фойда ҳаммага бир хил тақсимланар эди. 

Энди бўлса, ТОП-6 даги жамоалар бошқаларга қараганда 75 миллион фунт кўпроқ фойда олишади. Чемпион бўлган клубга яна қўшимча 24 миллион фунт беришади.

131
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.