Янгиликлар /

Погба «Реал»га ўтиши шартини маълум қилди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижозининг молиявий талаблари ҳақида «Реал»ни хабардор қилди, деб маълум қилди Tuttosport.

Манба маълумотига кўра, 26 ёшли хавбек Мадридда йилига 16 млн евро маош олишни хоҳламоқда.

Агар Погбанинг бу талаби «қироллик клуби» томонидан қондирилса ва «МЮ» уни қўйиб юборишга рози бўлса, у ҳолда Поль «Реал»нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. 

Айни вақтда «қаймоқранглилар» аъзолари орасида энг кўп маош Гарет Бэйлга тўланади — унинг йиллик маоши миқдори 14 миллион еврога тенг. Кейинги ўринларда Серхио Рамос (11 миллион евро), Карим Бензема ва Лука Модрич (10 миллион евродан) жойлашган.

Погбанинг «Юнайтед»даги ҳозирги маоши йилига 10 млн еврога тенг. Шартномаси эса 2021 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам «Реал»га шунга ўхшаш шарт қўйгани, у йилига 15 млн евро сўраётгани хабар қилинганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.