«ПСЖ» ёзда «Юнайтед» билан шартнома муддати тугайдиган дарвозабон Давид де Хеани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
The Sun`нинг хабар беришича, 27 ёшли посбонг клубдан ҳафталик маошини 470 минг фунтга оширишларини (йилига 24 млн фунт) талаб қилмоқда. «Қизил иблислар» эса унга бунча маош тўлай олишмайди, клуб уни ҳафтасига 410 минг фунт (йилига 21 млн фунт) иш ҳақига кўндирмоқчи.
Айни пайтда Париж клуби де Хеага узоқ муддатли шартнома таклиф қилиб, унинг юқорида айтилган молиявий талабини қондиришга тайёр.
Маълумот учун, Давид бу мавсум АПЛда «МЮ»нинг 32та ўйинида қатнашиб, 43та тўп ўтказиб юборди; 7та ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди Унинг клуб билан битими 2019 йил ёзигача мўлжалланган, унда муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкинлиги қайд этилган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.