Янгиликлар /

Поль Погба ёзда бошқа клубга ўтмоқчи!?

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба ёзда бошқа клубга ўтмоқчи.

L’Équipe тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли француз «МЮ»даги жамоадошларига клубдан кетишни истаётгани ҳақида айтган.

Погба «қизил иблислар» билан шартномаси муддати тугашига икки йил вақт бор. Клуб ҳозирча у билан келишувни узайтириш учун ҳаракат бошламаган.

Матбуотда Полга «Реал» жиддий қизиқаётгани ҳақида хабар бериб келинади. Сўнгги хабарларда унинг «Реал»га ўтишига жиддий тўсиқлар борлиги айтилганди.

As хабарига кўра, мадридликлар клубида бу трансфердан воз кечиш учун уч жиҳат бор – «МЮ»нинг футболчини таркибда олиб қолиш хоҳиши, француз футболчисининг маоши ва унинг агенти Мино Райола талаб қиладиган йирик миқдордаги комиссия пули.

Қайд этилишича, Погбанинг йиллик маеоши миқдори солиқлар чиқариб ташланган ҳолатда 17 миллион еврони ташкил этади. Агар мадридликлар клуби ҳам унга шунча миқдорда маош тўлайдиган бўлса, у «Реал»нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Бу ҳолда эса клубнинг фахрий футболчилари, жумладан айни вақтда клубнинг энг кўп миқдорда маош олувчи футболчиси ва сардори Серхио Рамоснинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, кўп вақтдан буён «Реал» ва Райола ўртасида таранг вазият сақланиб келмоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.