Янгиликлар /

Погба фаолиятини «Реал»да давом эттиради!?

Мақола нашр қилинди

Поль Погба фаолиятини «Реал»да давом эттиришга яқин.

AS`нинг ёзишича, 26 ёшли хавбек «қаймоқранглилар» билан имзоланажак битим шартларини келишиб олган. Унга кўра, Поль Мадридда йилига 12 млн евро маош олади. Бу – унинг Манчестердаги маошидан 2 млн еврога кўпроқ.

Бундан аввал Погбанинг айнан молиявий талаблари унинг трансферига тўсиқ бўлаётгани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, «қизил иблислар» ҳужумчи Алексис Санчесга айнан шунча – йилига 12 млн евро тўлашади, «Реал» эса энг кўп маош олувчи футболчиси Гарет Бэйлга 15 млн евро иш ҳақи белгилаган. «Қироллик клуби» сардори Серхио Рамос эса йилига 11,8 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инглиз нашрларида Погбанинг агенти Мино Райола «Манчестер Юнайтед» вакиллари билан белгиланган учрашувни бекор қилгани ёзилган эди. Мазкур учрашувда футболчи билан шартномани узайтириш масаласи муҳокама қилиниши керак эди.

Таъкидланишича, Манчестерга келганидан буён клубнинг муваффақият қозона олмаётгани Погбанинг хафсаласини пир бўлган. У фаолиятини «Реал»да давом эттиришни истаётганини раҳбариятга маълум қилиб улгурган.

Кеча эса франциялик юлдуз манкунианликлар билан ёзги мавсумолди саёҳатига бориш учун талаб қилинадиган Хитой визасини расмийлаштиришни истамагани маълум бўлганди.

560
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.