Янгиликлар /

«МЮ» Лукакунинг трансфер нархини белгилади

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Ромелу Лукаку бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр, деб хабар бермоқда Daily Mirror.

Нашр манбасига кўра, клубдагилар 25 ёшли бельгиялик учун 75 млн фунт нарх белгилашган. Унга асосий талабгорлар сифатида «Ювентус» ва «Интер» клублари тилга олинмоқда.

Хусусан, «нерадзурри» уни Мауро Икардига ўринбосар сифатида кўряпти. Миланликлар ёзда Антонио Контени бош мураббий этиб тайинлашмоқчи, ушбу мураббий Лукакунинг салоҳиятига юқори баҳо бериши айтилмоқда.

Қайд этилишича, «Интер» учун Ромелуга у сўраётган миқдорда – йилига 10 млн евро маош тўлаш масаласи муаммо туғдирмоқда.

Маълумот учун, 9-рақам эгаси «МЮ» таркибида бу мавсум 42та ўйинда майдонга тушди ва 15+4 маҳсулдорлик натижасини қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

401
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.