Янгиликлар /

Фелан: «МЮ» Роналдуни жамоавий ўйинчига айлантирган

Мақола нашр қилинди

Ўз вақтида «МЮ»да сэр Алекс Фергюсонга, ҳозир эса Оле-Гуннар Сульшерга ёрдамчилик қилаётган мураббий Майк Фелан «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг манкунианликлар сафидаги ўйинлари ҳақида эслади.

«Роналду ажралиб турарди. У «МЮ» мураббийларидан кўп маслаҳат сўрарди, кўпроқ нарса талаб қиларди.

Биз Криштиануни жамоавий ўйинчига айлантиришимиз керак эди. Натижада, ҳаммаси яхши бўлди. Биз у истамаган айрим машқларни ҳам бажаришга мажбур қилдик.

«Юнайтед»даги муваффақият, сўнг «Реал»га ўтиш… Унинг «Реал»даги ўйинларини томоша қилганимда, у «МЮ»да ўрганган баъзи нарсаларни кўрдим. У ўрганганларини такомиллаштиришда давом этди. Буни кўриш жуда яхши.

Мен Роналдуни яратдик, деб даъво қилмайман. Унга кўп одамлар таъсир кўрсатган. Аммо асосий гап унинг ўзида. У ғайратли эди», – деб Феланнинг сўзларини келтиради Goal.

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.