Янгиликлар /

Бербатов: Умид қиламанки, жамоа жангга тайёр

Мақола нашр қилинди

«Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов жамоанинг мавсум охирида кучли тўртликка кириш имкониятларини юқори баҳолади.

«МЮ»да яхши имконият бор. Умид қиламанки, жамоа жангга тайёр бўлади. Чунки 3 очколик фарқ ҳеч нарса эмас.

Погба? Унинг жароҳатдан қайтиши – ажойиб янгилик. Лекин муаммо шундаки, у узоқ вақт ўйнамади. Жароҳатдан кейин қайтиш унинг бошланғич таркибдаги ўрнига таъсир қилиши мумкин. Агар Сульшер уни дарҳол жангга ташласа, буни кўриш қизиқарли бўлади.

Погба ва Бруну Фернандеш бирга ўйнашлари мумкин. Улар тил топиша олишадими, ҳайронман. Бу жуда яхши боғлам бўлиши мумкин.

Мавсумнинг тикланиши? Жамоаларнинг жисмоний ва руҳий жиҳатдан қандай тайёрланишини, одатий сифат, тезлик ва шиддат даражасига етиш учун қанча ўйинлар керак бўлишига қизиқяпман.

Бу ўртоқлик ўйинлари ёки машғулотларни томоша қилиш каби бўлиши мумкин. Бундеслигани томоша қилаётганда менда худди шундай туйғу бўляпти», – деб болгариялик собиқ форварднинг сўзларини келтиради Reuters.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ турнир жадвалида 29та турдан сўнг 45 очко тўплаб, 4-ўриндаги «Челси»дан  3 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.