Янгиликлар /

Магуайр: де Хеа юқори даражадаги дарвозабон

Мақола нашр қилинди

Ҳарри Магуайр жамоа дарвозабони Давид де Хеа ҳақида фикр билдирди.

«Давид билан бирга қарийб бир йилдан буён ёнма-ён ўйнаяпман ва шуни айтишим мумкинки, у юқори даражадаги дарвозабон. Унинг Премьер-лигадаги ўйинларини кўп йиллардан бери кузатиб келаман. Де Хеани АПЛнинг сўнгги 10 йиллигидаги энг яхши посбони деб биламан.

Гоҳида унинг машғулотларини алоҳида кузатиб завқланаман. Машғулотларда унга гол уришим жуда қийин», — дейди «МЮ» сардори клуб расмий сайтига.

Маълумот учун, АПЛ жорий мавсумида «Манчестер Юнайтед» клуби чемпионатда энг кам гол ўтказиб юборган тўрт клубдан бири бўлиб турибди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.