Янгиликлар /

Сульшер: Ўйиндан қониқдим, аммо натижадан эмас

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 30-тури доирасидаги «Тоттенҳэм»га қарши ўйиндан (1:1) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба қозона олмаганимиздан бироз хафаман. Футбол – қизиқ. Ўтган йилги ўйинда «Тоттенҳэм» бизни 40 дақиқа қийнаганди, бугун эса аксинча ҳолат бўлди. Дастлабки 25 дақиқада жуда секин ўйнаган бўлсак-да, жамоамнинг ўйинидан қониқдим.

Погба – жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири. Унинг сафга қайтиши жуда ёқимли. Бундан ўзи ҳам жуда хурсанд. Жароҳатдан тикланиш учун сарфланган 10 ой Поль учун жуда оғир дамлар эди. Аминманки, бугун барча унинг ўйинга бўлган кучли чанқоғини сезди. Ҳозирги «МЮ» Погба жароҳат олган даврдаги жамоа эмас. Погба Фернандеш билан кучли тандемга айланишади.

Яхши ўйин намойиш этган бўлсак-да, натижадан қониқмадим. Биз ғалабага ҳақли эдик. Рақиб посбони Уго Льорис фантастик сейвларни амалга оширди. Биз кўпроқ гол уришимиз шарт эди», – дея норвегиялик мураббийнинг сўзларини келтирмоқда BBC.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.