Янгиликлар /

Рой Кин: Де Хеа – энг ортиқча баҳоланган дарвозабон

Мақола нашр қилинди

Рой Кин «Тоттенҳэм»га қарши ўйиндаги хатоси учун клуб дарвозабони Давид де Хеани танқид қилди.

«Бу дарвозабонни кўрсам кайфиятим бузилаяпти. Ўша ерда бўлганимда танаффусда муштлашиб, хуморимдан чиққунча дўппослардим. Шокдаман. Тўп ўтказиб юборилган вазият дарвозабонлар учун оддий зарба эди.

Буни қандай қайтармаслик мумкин эди? Эҳтимол, танаффусда Де Хеа билан жиддий гаплашиб олишган. Давид сўнгги йилларда мен кўрган энг ортиқча баҳоланган дарвозабон саналади. Менга қолса, ўша хатоси учун учрашувдан кейин уни клуб автобусига чиқишига умуман қўймасдим» — дея фикр билдирди ирландиялик яримҳимоячи Sky Sports’га. 

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» — «МЮ» (1:1) учрашувининг 27-дақиқасида Бергвейн томонидан жарима майдонига ёриб кириб йўллаган зарба Де Хеанинг қўлига тегиб дарвозадан жой олди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.