Янгиликлар /

Луи Саа: Уларнинг даражаси тенг

Мақола нашр қилинди

Луи Саа «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ва «ПСЖ» голеадори Килиан Мбаппени ўзаро таққослади. 

«Мбаппе ва Рэшфорд маҳорат бобида бир хил даражадами? Худди шундай. Уларнинг иккиси ҳам жуда тезкор, 2-3 нафар рақиблар орасидан чиқиб кета олишади — дриблинг ва техникаси юқори даражада. Иқтидор ва маҳорат бобида уларнинг даражаси тенг. 

Мбаппенинг омади шундаки, у «ПСЖ» кучли ва барқарор жамоага айланганида таркибнинг етакчиларидан бири бўлди ва катта ўсишга эришди. Рэшфорд ҳам сўнгги йилларда ҳар томонлама ривожланишга эришган бўлса-да, бу давр «Манчестер Юнайтед»даги ўзгаришлар даврига тўғри келиб қолганлиги сабабли Маркус ҳали катта ютуқларга эриша олгани йўқ. Аминманки, Мбаппе Франциянинг етакчисига айлангани каби Рэшфорд ҳам Англия миллий жамоасининг асосий тўпурарига айлана олади», — дейди франциялик собиқ ҳужумчи Луи Саа France Football нашрига.

Маълумот учун, жорий мавсумда Мбаппе Франция чемпионатидаги 20 ўйинда 18та голга муаллифлик қилган бўлса, Рэшфорд Англия Премьер-лигасида ҳозирча 23 учрашувда 14 марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.