Янгиликлар /

Уайтсайд буюмларини сотишга мажбур

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед»нинг 55 ёшли фахрийси Норман Уайтсайд Англия Кубогидаги ғалаба учун қўлга киритган медали ва бошқа эсдалик буюмларини сотишга мажбур бўлди, деб ёзади The Sun.

Уайтсайд 1985 йилда Англия Кубогида ғалаба қозонган. 26 ёшида оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлаган. У «Манчестер Юнайтед» таркибида 7 йил тўп тепиб, 200дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган. 

Собиқ футболчи пулга муҳтожлиги сабабли совринларини сотишга мажбур бўлганини айтмоқда. Англия Кубоги ғолиблиги учун берилган медаль 15 минг фунт бошланғич нарх билан аукционга қўйилган.

Қайд қилиш жоизки, Уайтсайд «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёш сардор ҳисобланади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.