Янгиликлар /

Анхель Гомес «Юнайтед»ни тарк этди

Мақола нашр қилинди

Ёш яримҳимоячи Анхель Гомес «Манчестер Юнайтед»ни тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

19 ёшли инглизнинг «қизил иблислар» билан имзолаган шартномаси муддати 30 июнь куни якунланди ва у «Олд Траффорд»дан эркин агент мақомида кетди.

Гомес «Манчестер Юнайтед» тарбиланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа таркибида 10та ўйинда майдонга тушган эди.

Аввалроқ, бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Анхель Гомесни «Манчестер Юнайтед»даги «энг яхши ўсмир футболчи» деб айтган эди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.