Янгиликлар /

УЕФА ЧЛ тақвим режасини эълон қилди

Мақола нашр қилинди

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 2020/21 мавсуми тақвим режаларини эълон қилди.

Унга кўра, клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақанинг саралаш босқичи 8 август куни бошланса, гуруҳ босқич ўйинлари эса нисбатан кечроқ – 20 октябрь кунлари старт олади. 

Саралаш босқичи:
Дастлабки раунд – 8-11 август
Биринчи саралаш босқичи – 18-19 август
Иккинчи саралаш босқичи – 25-26 август
Учинчи саралаш босқичи – 15-16 сентябрь
Плей-офф – 22-30 сентябрь

Гуруҳ босқичи:
1-тур – 20-21 октябрь
2-тур – 27-28 октябрь
3-тур – 3-4 ноябрь
4-тур – 24-25 ноябрь
5-тур – 1-2 декабрь
6-тур – 8-9 декабрь

Плей-офф:
1/8 финал – 16 февраль, 17 март
1/4 финал – 6 апрель, 14 апрель
1/2 финал – 27 апрель, 5 май
Финал – 29 май (Истанбул)

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларидан бошлаб «Саккизлик финали» форматида ўтказилиши эълон қилинганди. 12-23 август кунлари Лиссабонда ўтказилиши белгиланган баҳслар бир ўйиндан иборат бўлади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.