Янгиликлар /

«МЮ» Гризманн бўйича «Барселона»га сўров жўнатди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ва «Сити» клублари «Барселона»га Антуан Гризманн трансфери масаласида сўров жўнатишди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, «Барселона» сўровга жавобан франциялик ҳужумчини сотиш режаси йўқлигини маълум қилган. Қайд этилишича, клубдаги мавқеига қарамай, Гризманн «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Шунга қарамай, футболчининг агенти мижозининг клубдаги ҳолати бўйича клуб раҳбарияти билан учрашмоқчи.
 
Антуан сўнгги марта 16 июнь кунги «Леганес»га қарши ўйинда «Барселона» сафида тўлиқ ўйинни ўтказганди. Охирги учта ўйинда эса захирадан майдонга тушмоқда. Хусусан, «Атлетико»га қарши баҳсда бош мураббий Сетьен уни 90-дақиқада майдонга туширгани 120 миллион трансфер пули эвазига сотиб олинган футболчига ёқмаган.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум Ла Лигада 32 ўйинда 8та гол уриб, 5та ассистга муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.