Бруну Фернандеш АПЛ 32-тури доирасида «Брайтон» (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Биз Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораяпмиз ва ишонамизки бу турнирга чиқа оламиз. «МЮ» Чемпионлар лигасида ўйнаши шарт.
Погба билан ўйинимиз ҳақида? Албатта, Поль билан бирга ўйнашдан жуда хурсандман. У майдонда катта ҳажмдаги ишларни бажаради. Биз ўйин жиҳатларимиз билан бир-биримизни тўлдира оламиз. Бироқ бу ҳақда кўп гапиришни истамасдим. Сабаби Погба сингари бу чизиқдаги бошқа жамоадошларимни ҳам ҳурмат қиламан ва улар билан ҳам биргаликдаги ўйинимиздан доим хурсанд бўламан», — дея футболчининг сўзларини келтирмоқда ВВС.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» 52 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Португалиялик футболчи «Брайтон»га қарши ўйинда дублга эришди.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.