Янгиликлар /

Скоулз: Тезкор марказий ҳимоячи зарур

Мақола нашр қилинди

Пол Скоулз жамоанинг Премьер-лига чемпионлиги учун курашишида нима етишмаслигини айтиб ўтди.

«Ҳозирча «Манчестер Юнайтед» «Ливерпуль» билан чемпионлик учун курашиш даражасидан пастроқда. «Манчестер Сити» эса ҳозирги ҳолатида ҳам кейинги мавсум курашга қўшила олиши мумкин.

Янги мавсум олдидан «Ливерпуль» ва «Юнайтед» ўртасидаги фарқ жуда катта бўлмайди. Олдинроқ, биз клуб аввалги ҳолатини қайтариши учун 4-5 нафар топ-футболчиларни чақириши лозимлиги ҳақида гапиргандик. Ҳозирга келиб эса вазият яхшиланган, аммо жамоага яна 2-3 нафар кучли футболчилар керак. Айниқса, голеадор ҳужумчи ва Магуайрнинг ёнига тезкор марказий ҳимоячи зарур.

Магуайр ўйинни назорат қила олади, аммо у олдинроқ тўп сурганида қарши ҳужумларда қайта олишига тезлиги панд бериши мумкин. Линделёф эса рақиблар ҳайиқадиган ҳимоячи эмас. Магуайрнинг ёнида етакчилик қобилияти бор бўлган, Рио Фердинанд ёки Яп Стам сингари ҳужумчиларни қўрқита оладиган ҳимоячи бўлса «Юнайтед» жиддий мақсадлар учун кураша олади», — дея Скоулзнинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.