Янгиликлар /

Хуан Мата «Фенербахче»га ўтадими!?

Мақола нашр қилинди

 Хуан Мата мавсум якунлангач, «Фенербахче» клубига ўтиши кутилмоқда, дея ёзади Туркиянинг Sansursuz Futbol нашри.

Манбанинг ёзишича, «Фенербахче» испаниялик тажрибали яримҳимоячи билан музокара ўтказмоқда. Туркия клуби асосан захирада қолаётган яримҳимоячини «МЮ» ўз сафида олиб қолмаслигига ишонмоқда.

Хуаннинг Манчестер клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача белгиланган. Шу боис «Фенербахче» клуби Мата учун трансфер пули тўлашига тўғри келади.

Маълумот учун, 32 ёшли яримҳимоячи жорий мавсумда жами 34 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.