Янгиликлар /

«Юнайтед» Погбанинг маошини оширишга тайёр

Мақола нашр қилинди

«Юнайтед» раҳбарияти жамоа яримҳимоячиси Поль Погба билан хайрлашмоқчи эмас. Клуб франциялик футболчи билан шартнома узайтирмоқчи, дея ёзмоқда Manchester Evening News.

Погбанинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнь кунигача имзоланган бўлиб, келишувда шартномани яна бир йилги узайтириш банди ҳам киритилган. 

Шунга қарамай, «Юнайтед» раҳбарияти Погба келажагини ҳам Манчестерда кўриши учун унга янги шартнома таклиф қилиб, ҳафталик 300 минг фунт миқдорида маош беришга тайёр. Ҳозирда клубда фақатгина Давид Де Хеа шунча маош олади.

Олдинроқ, Погбанинг «МЮ»ни тарк этиб «Реал» ёки «Ювентус»га ўтишни истаётганлиги ва бу клублар ҳам таклиф билан чиқишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Сульшер мураббийлигидаги «МЮ» охирги 11 ўйиндан 9тасида ғалабага эришди. Жамоа АПЛда 55 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.