Янгиликлар /

Погба яна «Реал» нишонида

Мақола нашр қилинди

Мадриднинг «Реал» клуби асосий эътиборини яна «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбага қаратган, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Олдинроқ, «Реал» Франциянинг «Ренн» клуби 17 ёшли яримҳимоячиси Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатини бошлагани ҳақида хабар тарқалганди. Бироқ «қироллик клуби» бу футболчи учун катта маблағ сарфламоқчи эмаслиги туфайли музокаралар тўхтаган. Манбанинг маълум қилишича, Зинеддин Зидан ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади сифатида Поль Погбани Мадридга таклиф этишни кўрмоқда. Клуб мавсум якунида Погба борасида «МЮ»га таклиф билан чиқишни режалаштирган.

Погбанинг Манчестер клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача имзоланган. Бироқ клуб франциялик яримҳимоячини ўз сафида қолдириш йўлларини изламоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.