Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасининг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Португалиялик футболчи Англияга келиб, кетма-кет иккинчи марта ой лауреатига айланди. Бруно ўтган ойда Премьер-лига баҳсларида 3та голга муаллифлик қилган.
Соврин учун Фернандешдан ташқари:
- Антони Марсьяль («Манчестер Юнайтед»),
- Конор Коуди («Вулверҳэмптон»),
- Рауль Хименес («Вулверҳэмптон»),
- Аллан Сен-Максимен («Ньюкасл») ва Дэнни Ингз («Саутҳемптон») даъвогарлик қилганди.
25 ёшли португалиялик футболчи карантинга қадар февраль ойида ҳам ой лауреатига айланганди. Бунгача фақатгина 6 футболчи – Муҳаммад Салоҳ, Жейми Варди, Ҳарри Кейн, Криштиану Роналду, Деннис Бергкамп ва Робби Фаулер ушбу совринни кетма-кет икки марта қўлга киритган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.