Янгиликлар /

Санчо «Юнайтед»га ўтадими!?

Мақола нашр қилинди

Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед» клубига ўтишга яқин, дея ёзмоқда Express.de.

Манбанинг хабар беришича, немис клуби ҳозирги молиявий ҳолатини яхшилаш учун «Манчестер Юнайтед» билан бир тўхтамга келишга тайёр. Дортмунд клуби раҳбарияти коронавирус пандемияси сабабли 45 миллион евро зарар кўрганлиги сабабли янги мавсум олдидан маблағга эҳтиёжлик сезади. 

Санчонинг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача белгиланган. Англиялик футболчининг ўзи ҳам Премьер-лигада тўп суриш учун Бундеслига клубини тарк этмоқчи. 

Маълумот учун, Санчо жорий мавсумда жами 44 ўйинда 20та гол ва 20та голли узатмага муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.