Оле-Гуннар Сульшер манкунианликлар ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдириб ўтди.
— Бруну АПЛда июнь ойида «Ой ўйинчиси» ва «Ой голи» совринларини қўлга киритди. У ҳақида олдин айтилмаган, нима дейишингиз мумкин?
— Кўп нарса айтилган. У клубга келиши билан бирданига «МЮ»га таъсирини ўтказди, бироқ у жамоавий ўйинчи. Бруну жамоага ўйнайди, шерикларига имконият яратади, 100% куч билан майдонда курашади ва «МЮ» футболчиси қилиши керак бўлган ишни бажаради. Бошида у жамоа ҳақида ўйлайди, кейин эса ўз ўйинини. Мен унинг ушбу шахсий совринларини кейинги мавсум ЕЧЛга чиқиш йўлида жамоавий совринларга айлантиради.
— Нима деб ўйлайсиз, унинг маҳорати жамоавий ишда йўқолиб қолмоқдами? Менимча, барча бир-бири учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.
— Бу бизнинг топшириқлари билан боғлиқ. Бизнинг жамоа машғулотларда ажойиб ишларни амалга оширмоқда. Футболчилар машғулотлардан, ўйиндан лаззат олишмоқда. Погба ўтган ҳафта нафақат эркин футбол, балки оғир меҳнат ҳам бизнинг яхши ўйинимиз сабаби эканлигини айтган эди. Марсьяль 9 рақам жойида ўйнамоқда, лекин у Рэшфорд ва Гринвуд билан тенгма-тенг тўп учун курашмоқда.
Тинимсиз меҳнат қилиш керак, самимий бўлиб қолиб ҳар қандай якка совринлардан кўра, жамоани устун қўйиш лозим. Ҳеч ким бир ўзи ғалаба қозонмайди, агар сен Марадона бўлмасанг албатта, — дейди Сульшер.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.