Янгиликлар /

Рэшфорд — «ПСЖ»нинг асосий трансфер мақсади

Мақола нашр қилинди

Маркус Рэшфорд Франциянинг амалдаги чемпиони «Пари Сен-Жермен»нинг асосий трансфер мақсадига айланди, дея ёзмоқда The Independent.

Манбанинг хабар беришича, 22 ёшли ҳужумчини «ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель ўз жамоаси сафида кўришни истамоқда. Клуб раҳбарияти ҳам ушбу трансферга қизиқиш билдирган. Париж клуби Килиан Мбаппе Мадриднинг «Реал» клубига ўтишни истаган тақдирда, франциялик голеадор ўрнига айнан англиялик тўпурарни таклиф этишни кўзламоқда. «ПСЖ» «МЮ» Рэшфордни камида 100 миллион фунтга баҳолашига қарамай, Маркусни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Рэшфорднинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача имзоланган бўлиб, келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам қўшилган.

Маълумот учун, англиялик 22 ёшли ҳужумчи АПЛ жорий мавсумида 28 ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.