Давид де Хеа жамоа сафида ҳали узоқ вақт ўйнаш нияти борлигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, испаниялик посбон 13 июль куни «МЮ» сафида 400-учрашувни ўтказди.
«Клуб сафида 400та ўйинда майдонга тушганим билан фахрланаман. «Манчестер Юнайтед»ниг бир бўлаги бўлиш — бу ақлбовар қилмас ҳолат. Мен учун бу юксак натижа. Умид қиламан, жамоа сафида яна 400та ўйин ўтказаман ва бу клуб сафидаги ҳар бир кундан завқ оламан
Ҳар бир ўйинда «Манчестер Юнайтед» футболкасини кийиш ҳамиша менга завқ беради. Бу ерда эканимдан хурсандман. Бу жамоа шарафини ҳали узоқ йиллар ҳимоя қилмоқчиман», — деди де Хеа «қизил иблислар» расмий сайтига берган интервьюсида.
Янгиликлар /
де Хеа: Ҳали узоқ вақт ўйнаш ниятим бор
Мақола нашр қилинди
Бошқа янгиликлар
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.