Янгиликлар /

Давид Де Хеа Шмейхель рекордини такрорлади

Мақола нашр қилинди

Давид Де Хеа АПЛ 36-тури доирасидаги «Кристал Пэлас»га (2:0) қарши ғалабали ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ушбу ўйин испаниялик дарвозабон учун «МЮ» сафидаги Англия Премьер-лигасида 112-нолга ўйналган баҳсга айланди. «Қуруқ» ўйинлар сони бўйича Де Хеа «МЮ»нинг афсонавий собиқ посбони Петер Шмейхель натижасини такрорлади.

Даниялик посбон ушбу натижага эришиш учун «Юнайтед» сафида 252та ўйин ўтказган бўлса, испаниялик голкипер учун 311та учрашув керак бўлди.

Дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинган ўйинлар сони бўйича 3-ўриндан Эдвин ван дер Сар жой олган бўлиб, нидерландиялик собиқ посбон 186 ўйиндан 90тасида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.

Маълумот учун, Давид Де Хеа жорий мавсумда АПЛ доирасидаги барча 36 ўйинда майдонга тушиб, жами 35та гол ўтказиб юборган. Бу борада «МЮ»дан фақатгина «Ливерпуль» яхшироқ кўрсаткич қайд этган – 29та гол.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.