Янгиликлар /

Мойес: Унга вақт берилди

Мақола нашр қилинди

Англия Премьер-лигаси 37-тури доирасидаги «МЮ» — «Вест Ҳэм» ўйини олдидан меҳмонлар бош мураббийи Дэвид Мойес Манчестердаги фаолияти ва Сульшернинг ишига баҳо берди.

«Манчестер Юнайтед» — ажойиб клуб ва фаолият юритиш учун зўр жой. Шахсан мен учун бу – жаҳоннинг энг катта клуби. «Олд Траффорд» аввалги уйим, бу стадионга қайтишни интизорлик билан кутаяпман.

Сульшернинг Манчестердаги фаолиятида ҳам қийин дамлар кузатилганди. Жамоанинг натижалари яхши бўлмагани сабабли танқид қилингани ёдимда. У билан орамиздаги ягона фарқ шундаки, унга вақт ва имконият беришди, менга эса беришмаганди. Сульшернинг ютуғи у клуб истаганидек академия футболчиларига қўрқмай ишонч билдиради. «МЮ» академиясида ажойиб иқтидорлар етарлича», — дея Мойеснинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Дэвид 2013-2014 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган эди.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» — «Вест Ҳэм» учрашуви 22 июль куни «Олд Траффорд» стадионида ўтказилади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.