Янгиликлар /

Матич: Чемпионлик учун курашишга тайёр бўламиз

Мақола нашр қилинди

Неманья Матич жамоанинг ривожланиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйлайманки, биз кундан кунга, ўйиндан ўйинга яхшиланяпмиз. Мавсум бошидаги ва ҳозирги «Манчестер Юнайтед» ўртасида катта фарқ бор. Албатта, ҳаммаси яхши томонга ўзгарди. 

Агар кучимизга яна 30 фоиз қўша олсак, Премьер-лига чемпионлиги учун курашишга тайёр бўламиз. Яқин орада ҳар қандай жамоа билан рақобатлаша оламиз, деб ўйлайман», – деб Матичнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

«Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 36та турдан сўнг 62 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.