Янгиликлар /

Сульшер: Яхши имкониятга эгамиз

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 37-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га қарши (1:1) баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Пенальти? Тўп соатига 100 миль тезликда келаётганида бу табиий реакция. У вазият ҳал қилувчи рол ўйнагани йўқ.

Рестартдан сўнг бор кучимизни беришимиз керак эди: киритилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқни ошириш, кўпроқ очко жамғариш. Ҳаракатларимиз ва натижаларимиз ажойиб бўлди.

Албатта, «Саутҳэмптон»ни мағлуб этишни, сўнгги сонияларда тўп ўтказмасликни хоҳлагандик. Бугун биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида имкониятни бой бердик. Аммо шунга қарамай,  якшанба кунги «Лестер» билан ўйин олдидан ажойиб имкониятни яратдик», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Маълумот учун, «МЮ» сўнгги тур олдидан 63 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Лестер»га (62 очко, 5-ўрин) қарши якуний турда манкунианликларни дуранг ҳам қаноатлантиради.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.