Янгиликлар /

«Юнайтед» АПЛ рекордчисига айланди

Мақола нашр қилинди

АПЛ 38-тури доирасидаги «Лестер» — «МЮ» (0:2) учрашувида Бруну Фернандеш манчестерликларнинг дастлабки голини пенальтидан киритди.

Ўйиннинг 71-дақиқасида Марсиялга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини португалиялик яримҳимоячи моҳирона зарба билан амалга ошириб, Шмейхель дарвозасини ишғол этди.

Ушбу 11 метрлик жарима тўпи «Манчестер Юнайтед»нинг Премьер-лига жорий мавсумидаги 14-пенальтисига айланди. Бу турнир тарихидаги рекордга айланди.

Бунгача бир мавсумда клублар томонидан киритилган энг кўп пенальти 13та бўлиб, ҳакамлар 2015/16 йилги мавсумда «Лестер» ва 2004/05 йилги чемпионатда «Кристал Пэлас» рақиблари дарвозаси томон шунча пенальти белгилашган эди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» чемпионатни 3-ўринда якунлаб, кейинги мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.