Янгиликлар /

Шмейхель: Давидга ҳозир жуда қийин

Мақола нашр қилинди

Англиянинг «Лестер» клуби дарвозабони Каспер Шмейхель сўнгги пайтларда жиддий танқид остида қолган «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеани ҳимоя қилди.

— Давидга ҳозир жуда қийин. Журналистларни ҳақорат қилиш ниятида эмасман, лекин сизлар бир марта ҳам дарвозага туриб кўрмагансизлар.

Сиз баъзи нарсаларни хато деб белгилайсиз ва баъзи хатоларнигина кўрасиз, холос, лекин биз доим техник вазиятларни муҳокама қилишларингни эшитамиз. Инсон ТВ орқали танқид қилиши осон.

Лекин бу танқидлар баъзида жуда хавфли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин, мисол учун Де Хеанинг ҳозирги ҳолатидек муаммоли вазиятларни келтириб чиқаради.

Мен унга ҳамдардман, у анча йиллардан бери ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Бундай ҳолатлар деярли барча дарвозабонларда бўлади. Бундан ташқари, Де Хеа жуда катта босим остида, чунки, «Манчестер Юнайтед»нинг асосий таркибида яхши ўйнамоқда.

Бу бизга ёқадими ёки йўқми билмадим, лекин дарвозабоннинг англиялик бўлиши катта аҳамият касб этади. Умид қиламанки «Шеффилд» таркибида ижара асосидан ажойиб мавсумни ўтказган Дин Хендерсон яхши ўйнашда давом этади.

Агар у яна икки-уч мавсумни мана руҳда давом эттирадиган бўлса, «МЮ» учун тайёр кадр бўлиб етишади. Айни пайтда Де Хеа дунёнинг энг яхши дарвозабонлардан бири, — Шмейхелнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com портали.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.