Янгиликлар /

Сульшер: Энди «Юнайтед»га ўхшаяпмиз

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг сўнгги, 38-туридан ўрин олган «Лестер» (2:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Хурсандман. Чемпионлар Лигасига чиқдик. Баъзи жамолардан орқада эдик ва якунда уларни қувиб ўтдик. Барқарорлик ва менталитетга эга эканлигимизни кўрсатдик. «МЮ» фахрланишга арзийдиган маданият яратади.

Йигитларга бугун нима бўлишидан қатъи назар ғалаба қозонишимиз кераклигини айтдим. Футболчилар жамоа сифатида фазилатларини намойиш этдилар.

Йигитлар майдонда тобора «Манчестер Юнайтед»га ўхшашмоқда. Вазият аввалгига қараганда анча яхши», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС Sport.

Манкунианликлар 66 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллашди ва Чемпионлар Лигасига йўлланма олишди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.