сэр Алекс Фергюсон «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппни Премьер-лиганинг энг яхши мураббийи деб топилгани билан табриклади.
«Юрген Клопп, ажойиб иш. «Ливерпуль» чемпионатда охирги марта 30 йил аввал зафар қучганди.
Қойилмақом. У мукофотга лойиқ. Сенинг жамоангнинг ўйин даражаси ҳайратланарли. Ўйлашимча, бу ажойиб мавсум бўлди.
Англия чемпионатидаги ғалабангни айтиш учун мени кечқурун 3:30да уйғотганингни кечираман. Сен ҳар қанақасига ушбу мукофотга муносибсан. Шундай давом эт», – деб Фергюсоннинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.