Янгиликлар /

Энг қиммат бренд «Юнайтед» учинчи поғонада

Мақола нашр қилинди

Инглиз консалтинг компанияси Brand Finance дунёнинг энг қиммат футбол брендлари рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўринни худди ўтган йилдагидек «Реал» эгаллади – 1,572 млрд доллар. Лекин Мадрид клуби бренди аввалги йилгига қараганда пасайган. «Реал» бренди нархи 2019 йилда 1,846 млрд доллар эди.

Рейтингда иккинчи ўринни «Барселона», учинчи поғонани «Манчестер Юнайтед» эгаллади.

Дунёнинг энг қиммат клублари ўнлиги:
1 (1). «Реал» (1,572 млрд долларов)
2 (3). «Барселона» (1,565 млрд)
3 (2). «Манчестер Юнайтед» (1,456 млрд)
4 (6). «Ливерпуль» (1,398 млрд)
5 (5). «Манчестер Сити» (1,245 млрд)
6 (4). «Бавария» (1,169 млрд)
7 (8). «ПСЖ» (1,071 млрд)
8 (7). «Челси» (1,051 млрд)
9 (10). «Тоттенҳэм» (868 млн)
10 (9). «Арсенал» (796 млн).

Изоҳ: Қавс ичида жамоаларнинг ўтган йилги ўринлари кўрсатилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.