Янгиликлар /

Моуриньо: Фернандеш катта бурилиш ясай олди

Мақола нашр қилинди

Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед» хавбеки Бруну Фернандешнинг Англиядаги натижалари ҳақида киноя аралаш гапирди.

«Бруно «Манчестер Юнайтед» сафига келганида юқори спорт формасида эди. У жуда тез мослашиб, «Юнайтед»нинг ўйинида катта бурилиш ясай олди. Албатта, у қарийб 20та пенальтини амалга аниқ ошириб, жаҳоннинг энг яхши пенальтичиларидан бири эканлигини барчага исботлади», — дейди Моуриньо Record нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 38-тури доирасида «МЮ» сафарда «Лестер»ни мағлуб этган (2:0) эди. Ушбу ўйиндаги дастлабки гол айнан Фернандеш томонидан 11 метрлик нуқтадан киритилиб, бу «Юнайтед»нинг мавсумдаги 14-пенальтиси сифатида лига рекорди қайд этилганди.

Маълумот учун, январь ойида «Манчестер Юнайтед» сафига ўтган Фернандеш АПЛ доирасидаги 14 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол (4таси пенальтидан) ва 7та голли узатмага муаллифлик қилди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.