Янгиликлар /

Шмейхель: Де Хеада ҳаммаси жойида бўлади

Мақола нашр қилинди

Петер Шмейхель «Қизил иблислар» посбони Давид Де Хеа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Де Хеа – Премьер-лиганинг сўнгги йиллардаги энг яхши дарвозабонларидан бири. У янги мураббий келиши билан ўз ўйинига баъзи ўзгартиришлар киритиши керак эди. Ўзгаришлар қилинганда хатолар ҳам бўлади. Агар сиз хато қилмасангиз, ўрганмайсиз. 

«Манчестер Юнайтед» 3-ўринни эгаллади, ҳали Европа Лигасида ғолиб чиқиш имкониятига эга. Менимча, янги мавсуда Де Хеада ҳаммаси жойида бўлади. У «МЮ»да узоқ йиллар давомида етакчилик қилади, деб ўйлайман», – дея Шмейхелнинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, испаниялик дарвозабоннинг манкунианликлар сафидаги ўйинлари 399тага етди ва у инглиз клуби таркибида энг кўп майдонга тушган легионерга айланди. Бунгача рекорд 398та беллашувда иштирок этган Шмейхелга тегишли эди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.